
Қасим-Жомарт Тоқаев ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари билан учрашди
ALMATY. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳрида содир бўлган фожиали воқеаларда ҳалок бўлган полиция ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг қариндошлари билан учрашди. Давлат раҳбари яна бир бор ҳамдардлик билдириб, улар билан суҳбатлашди. Президент уларни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Автосаноат: Қозоғистонда утилизация йиғимлари оператори қурилиши мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги давлат раҳбарининг чиқиндиларни йиғиш бўйича топшириқларини бажариш юзасидан тегишли ишларни амалга оширади. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Серикқали Брекешев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

АҚШда ҳисоб рақами очган барча Қозоғистон фуқаролари ҳақида маълумот ошкора қилинадиган бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатлари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида халқаро солиқ интизомини такомиллаштириш тўғрисидаги Келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алматига келди
ALMATY. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алматига келди. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистондаги аксилтеррор операцияси ҳақидаги расмий маълумотни берувчи Telegram-каналига таяниб.

Қозоғистонда депутатлар пуллик асосда Pfizer билан эмлашни тезроқ бошлашни талаб қилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламентида «Ақ жол» партияси фракцияси депутатлари аҳолини етарли миқдорда халқаро тан олинган вакциналар билан таъминлаш зарурлиги масаласини кўтарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда жисмоний шахснинг коллекторларга ундиришга берилган муаммоли кредитини тартибга солиш чоралари кўрилади
NUR-SULTAN. Кazinform - Жисмоний шахсларнинг коллекторлар томонидан ундирилишга берилган муаммоли кредитларини тартибга солиш чоралари кўрилади. Бу ҳақда Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш масалалари бўйича агентлиги раҳбари Мадина Абилқасимова бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

ҚР Мажилиси депутатлари Туркий Академияга оид ҳужжатни муҳокама қилади
NUR-SULTAN. Кazinform - Парламент Мажилиси «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркий академия ўртасида Туркий академиясини жойлаштириш шартлари ва тартиби тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича хулоса тайёрламоқда.

Қозоғистонда 60 ёшдан ошганларга ревакцинация учун Пфайзер тавсия этилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 60 ёшдан ошган одамларга ревакцинация учун Пфайзер вакцинаси тавсия этилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзли кредитлар берилади
NUR-SULTAN. Кazinform - Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга 150 миллиард тенге имтиёзли кредитлар ажратилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Бош вазири «Самруқ-Қазна» жамғармаси таркибидаги компаниялар фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукуматга «Самруқ-Қазна» жамғармаси таркибидаги компаниялар фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда коронавирусни даволаш протоколига янги инновацион дорилар киритилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусни даволашнинг клиник протоколларига янги инновацион препаратлар киритилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Ҳукуматининг иқтисодий сиёсати аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилади
NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳукуматнинг иқтисодий сиёсати аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Миллий банки валюта бозоридаги мувозанатни интервенция йўли билан тартибга солади
NUR-SULTAN. Кazinform - Валюта интервенцияси тангага спекулятив босимнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда 2023 йилдан бошлаб солиқларнинг айрим турларини маҳаллий даражага ўтказиш режалаштирилган
NUR-SULTAN. Кazinform - 2023 йилдан бошлаб солиқларнинг айрим турларини маҳаллий даражага ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Эпидемиологик баҳолаш матрицаси: Алмати шаҳри ва Атирау вилояти «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 12 январ ҳолатига кўра, ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Бош вазири 3 та вазирликка утилизация йиғимлари масаласини тартибга солиш бўйича топшириқ берди
NUR-SULTAN. Кazinform - Экология, Молия ва Миллий иқтисодиёт вазирликлари утилизация йиғимлари масаласини тартибга солиш бўйича қўшма таклиф ишлаб чиқади ва Ҳукуматга киритади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Коронавирус пневмонияси: Қозоғистонда бир кунда 79 та ҳолат аниқланган
NUR-SULTAN. Kazinform – 10 январ ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекцияси белгилари бўлган пневмония билан касалланишнинг 79 та ҳолати қайд этилди, 106 киши тузалиб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Европа аҳолисининг 50% дан ортиғи коронавируснинг «омикрон» штаммини юқтириши мумкин
NUR-SULTAN. Кazinform - Яқин 1-1,5 ой ичида Европа аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланиши мумкин. АҚШда коронавирус инфекцияси бўйича антирекорд қайд этилди. Kazinform Қозоғистонда КВИ тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Тelegram-каналига таяниб жаҳондаги вазият ҳақида хабар беради.

КХШТ назорати остидаги объектларни ҚР ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш режаси ишлаб чиқилмоқда
NUR-SULTAN. Кazinform - Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари бир кун ичида 5 та ижтимоий объектни қўриқлади, дея хабар беради Кazinform Almatyapat Тelegram-каналига таяниб.

Қозоғистондаги вазият бўйича Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди
NUR-SULTAN. Кazinform - Туркия ташаббуси билан Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
Кўпроқ

Архив
Юқорига