
Вакцина коронавирус пандемиясини тубдан ўзгартиради - ЖССТ
JENEVA. Kazinform – Келгуси йилнинг март ойида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига коронавирусга қарши вакцина етказиб берилса, бу пандемия жараёнини тубдан ўзгартиради. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директорининг маслаҳатчиси Брюс Эйлвард гапириб берди, деб ёзади Kazinform Reuters агентлигига асосланиб.

Қозоғистонда 10 ойда қишлоқ хўжалигида 5,2 фоиз ўсиш кузатилди
NUR-SULTAN. Kazinform –Қостанай, Ақмола ва Павлодар вилоятлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида энг яхши натижаларга эришди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Пандемияга қарамай кўплаб соҳаларда жиддий ўсиш кузатилмоқда – ҚР Бош вазири
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳудудлар Президент томонидан белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун барча чораларни кўриши шарт. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали сўзлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Россия томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

10 ойда асосий капиталга 9,4 трлн тг инвестиция киритилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020 йилнинг 10 ойи давомида асосий капиталга 9,4 трлн тенге инвестиция киритилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг 9 ойлик экспорти 35 миллиард долларни ташкил этди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 9 ойлик экспорти ҳажми 35,3 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида мамлакатнинг 10 ойлик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кўпроқ

Архив
Юқорига