Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Ҳарбий хизматчилар Ватан тарихида кўплаб ёрқин саҳифаларни ёздилар - мудофаа вазири

7 Май 2022 16:12

NUR-SULTAN. Kazinform – Мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ҳарбий хизматчилар ва фахрийларни Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Шубҳасиз, Қозоғистон армиясини ташкил этишнинг бошида турган ҳарбийларимиз ва, албатта, фахрийларимиз Қуролли Кучларимиз ривожига, ҳарбий қисмларнинг жанговар ва сафарбарлик шайлигини таъминлашга, қўл остидагиларни ватанпарварлик маънавиятда тарбиялашга улкан ҳисса қўшмоқда. Қуролли Кучларимиз ҳарбий хизматчилари Ватан тарихига кўплаб ёрқин ва қаҳрамонлик саҳифаларини ёздилар», - дейилади табрик матнида.

Вазир шахсий таркиб бундан буён ҳам ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун бор куч-ғайрати, билим ва кўникмасини бериб, ҳарбий бурчни адо этишда ҳамиша намуна бўлиб, қозоқ аскарларининг кекса авлодларининг жанговар анъаналарини мустаҳкамлаш ва кўпайтиришга ишонч билдирди.



Калит сўзлар: Ғалаба куни, ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига