Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Антарктида соҳилида янги орол пайдо бўлди

3 Март 2020 12:13

LONDON. Kazinform - Антарктиданинг ғарбий соҳили бўйлаб сузиб кетаётганда, қутб тадқиқотчилари музликларнинг эриши сабабли пайдо бўлган янги оролни пайқаб қолишди, деб хабар беради Kazinform IFLScience нашрига ҳавола қилиб.

Thwaites Glacier Offshore Research (THOR) лойиҳаси устида иш олиб борган олимлар шу ойнинг бошида Пайн-Айлендда тошлоқ жойлар пайдо бўлганини пайқашган. Олимлар жамоаси ушбу оролга биринчи бўлиб қадам қўйди ва ҳатто унда бир неча денгиз сут эмизувчиларини учратди.

Янги оролга Скандинавиядаги ер маъбудаси ва Торнинг аёли Сиф номи берилди.

«Бу орол ҳали хариталарда йўқ», - дейди «THOR»нинг геологи Жулиа Смит Веллнер Twitterда.


Унинг айтишича, орол гранитдан иборат ва муз шельфи қолдиқлари уни ўраб турибди.

Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия Антарктидадаги энг беқарор музликлардан бири бўлган Туэйтс музликларини, шунингдек Амундсен денгизидаги Пайн-Айленд кўрфази сувларини ўрганиш учун THOR лойиҳасини бошлаган. Туэйтс музлиги ҳам, Пайн-Айленд музлиги ҳам Антарктикадаги энг тез суръатлар билан орқага чекинаётган музликлар сирасига киради, улар асосан Амундсен денгизидан илиқ океан сувларининг кириб келиши оқибатида эрий бошлаган.

Оролнинг кашф қилиниши кейинги тадқиқотлар учун ажойиб имкониятларни тақдим этади. Сиф ороли геологиясини ўрганиш орқали тадқиқотчилар иқлим ўзгариши ва чекинаётган музликлар ушбу сирли қитъага қандай таъсир қилишини яхшироқ билиб оладилар.


Калит сўзлар: Иқлим,
Юқорига