Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Анталиядаги курортлардан бири яқинида  ўрмон  ёнмоқда

29 Июль 2021 09:31

MANAVGA.ANADOLY-Kazinform - Чоршанба куни Анталия провинциясидаги Манавгат курорт шаҳридаги ўрмонда ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига асосланиб.

Ўрмон ёнғинини ўчиришга 12 провинциядан 19 та вертолёт, 103 та ўт ўчириш машинаси, 6 та бульдозер, 1 та самолёт ва 412 та ўт ўчирувчи жалб қилинган. Кучли тутун 53 нафар кишига таъсир кўрсатди. Кучли шамол ёнғиннинг тез тарқалишига сабаб бўлди.

Тушга яқин ёнғин Манавга яқинидаги ўрмон ҳудудида содир бўлди ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларига тарқалди. Ёнғин натижасида баъзи уйлар ёниб кетди ва ҳайвонлар нобуд бўлди. Вазият билан танишиш учун Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли провинцияга ташриф буюрди. Ёнғин тарқалиши хавфи мавжуд бўлган 4 та ҳудуд аҳолиси эвакуация қилинди.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига