Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Анталиядаги ёнғин содир бўлган ҳудудда ёввойи отларга ем-хашак берилмоқда

11 Август 2021 11:55

ANTALIYA. ANADOLY -Kazinform - Туркия жанубидаги Анталия провинциясининг Ибради туманидаги ўрмон ёнғини содир бўлган ҳудудда экологлар ва фаоллар ёввойи отларга ем-хашак бермоқда, деб хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.

Экологлар текисликда ёввойи отлар учун 20 тонна озуқа қолдирмоқда. Фаоллар бутун Туркиядан чорва озуқаларини олиб келишади.

Ўрмон ёнғинлари туфайли текисликларга тушиб кетган Ибради туманининг ёввойи отлари маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар эътиборини тортади. Улар ҳайвонларнинг расмларини ва видеоларини олишмоқда.

Ёввойи отларнинг сони 1500 га яқин.

Маҳаллий ҳокимият органлари, Ўрмон хўжалиги бошқармаси ва Атроф -муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси отларнинг ёнғиндан зарар кўрмаслиги учун ҳамма нарсани қилмоқда.

Anadoly агентлигининг дронлари ёввойи отларни осмондан суратга олган. Кадрда сиз отлар ва экологларнинг ишларини кўришингиз мумкин.


Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига