Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Алжирда 46 даража иссиқ: Ўрмонлар ёнмоқда

11 Август 2021 08:50

NUR-SULTAN. Kazinform - Алжирда катта ўрмон ёнғинлари содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Reyters агентлигига таяниб.

Алжир Фуқаро мудофааси бошқармасидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, ўрмон ёнғинлари оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 3 киши жароҳатланган. Ёнғинга мамлакатда узоқ вақт давом этаётган иссиқлик ва қурғоқчилик сабаб бўлган. Айрим минтақаларда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 46 даражага етади ва мамлакат сув танқислиги билан курашмоқда.

Ҳозирги вақтда ўт ўчирувчилар вертолётлар ёрдамида Алжир пойтахтидан 150 километр шарқда, Тизи-Узузу провинциясидаги ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Мамлакатнинг 14 провинциясида камида 19 та ёнғин содир бўлган.

Ёнғин уйларни қамраб олди, шунинг учун аҳолини зудлик билан эвакуация қилиш керак эди. Маҳаллий аҳоли ёнғинни ўчиришда ишлаётган Фуқаро мудофааси гуруҳларига кўнгилли ёрдам кўрсатмоқда.


Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига