Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

«Алтай» жамоаси волейбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилади

14 Октябрь 2021 15:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) Қозоғистоннинг «Алтай» клуби аёллар клублари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилишини расман тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) ҳузуридаги аёллар профессионал волейбол клублари ўртасида асосий волейбол турнири 2021 йил 15-19 декабр кунлари Туркияда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ускеменнинг «Алтай» клуби аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медаль совриндори бўлди ва турнирнинг барча йўлини мағлубиятсиз босиб ўтди. Нуфузли мусобақа финалида Қозоғистоннинг амалдаги чемпиони ишончли тарзда мезбонлар, Таиланд Лигасининг тўрт карра ғолиби, «Нахонратчасима Qmin C» жамоасини 3: 0 ҳисобида мағлуб этди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига