Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Almaty zhastary уй-жой дастурида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

18 Май 2022 16:15

ALMATY. Кazinfornm - Алматилик 1000 нафар ёшлар имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олиши мумкин бўлади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Алмати жастары» дастурида иштирок этиш учун ариза махсус almaty-zhastary.kz сайти орқали 1 июнга қадар қабул қилинади. Иштирокчиларда электрон рақамли имзо бўлиши керак.

2 июндан бошлаб 20 иш куни ичида келиб тушган аризалар дастур талабларига мувофиқлиги текширилади, шундан сўнг ҳар бир тоифа бўйича тўпланган энг юқори балл бўйича рўйхат тузилади.

Дастурда сўнгги 5 йил давомида кўчмас мулкка эга бўлмаган ва дастур шартларида белгиланган соҳаларда камида охирги 6 ой ишлаган 35 ёшгача бўлган алматилик ёшлар иштирок этишлари мумкин. Дастурда соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт, олий ўқув муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий соҳа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари иштирок этишлари мумкин.

Соат 12:00 ҳолатига кўра 2000 дан ортиқ ариза топширилган.

Дастур шартларига кўра, иштирокчиларга йиллик 5 фоизли, дастлабки тўлови 10 фоизли, 25 йилгача бўлган муддатга имтиёзли ставкада кредитлар ажратилади. Кредитнинг максимал миқдори 18 миллион тенге.

Аввалроқ «Отбасы Банк» АЖ уй-жойларни Алмати шаҳри ичида бирламчи ва иккиламчи бозорларда, жумладан, Қозоғистон уй-жой компаниясида кафолатланган қурилаётган объектда сотиб олиш мумкинлигига аниқлик киритган эди.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Калит сўзлар: Уй-жой,
Юқорига