Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Алматилик ўқувчи Рубик кубини бир неча дақиқада йиғадиган робот яратди

8 Октябрь 2020 15:29

ALMATY. Kazinform – Алматилик ногирон ўқувчи қисқа вақт ичида Рубик кубини йиғадиган робот яратди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Facebook саҳифасида талабчан бола ихтиросини намойиш этди. Кўпчилик уни қозоғистонлик «Илон Маск» деб атайди.

«Ўқувчининг маҳоратини баҳоланг. Кўп одамлар Рубик кубини йиға олмайди, Серик Хангел уни йиғадиган робот яратди. Серик бизнинг мактабимиз ва мамлакатимиз фахри», - деди №40 мактаб директори ўринбосари Ермек Ербошаев.

Боланинг бувисининг сўзларига кўра, 3 ёшидан бошлаб Серик моделлаштиришга қизиқиб қолган.

«Серик йиғган роботни Америкада беш йил олдин 62 ёшли ихтирочи йиғган. Кейинчалик Россияда такрорланган эди. Энди Серик ихтирони биринчи марта Қозоғистонда такрорлади. Бу Серикнинг тўртинчи иши. Ҳозиргача унинг бошқа ишларини намойиш этмадик.У болалигидан робототехника билан шуғулланади», - деди бувиси Айтгул Абдраҳманова.

Хитой компанияси қозоғистонлик «Илон Маск»нинг ишига қизиқиш билдирмоқда. Болага онлайн тарзда махсус робототехника дарсларини ўташ таклиф қилинди.

Калит сўзлар: Истеъдодли ёшлар,
Юқорига