Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Алматига «яшил шаҳар» мақоми қайтарилади

20 Ноябрь 2021 12:14

ALMATY. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳрига амалий ташрифи чоғида шаҳарга «яшил шаҳар» мақомини қайтариш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга Алмати шаҳрини ривожлантириш бўйича истиқболдаги иш режаси ва ободонлаштириш ишлари кўлами ҳақида маълумот берилди. Президентга «Яшил Алмати» дастури доирасида 3 йил ичида шаҳарда 1 миллион туп кўчат экиш режалаштирилгани маълум қилинди. Жорий йилда 350 минг туп кўчат экиш режалаштирилган. Келгусида боғ ҳудудини 63 гектарга кенгайтириш режалаштирилган.






Қасим-Жомарт Тоқаевга саёҳатчилар ва алпинистларнинг хавфсизлиги ва қулайлиги учун Или Олатоғи табиат боғи ва Алмати қўриқхонасида қурилган уйчалар кўрсатилди. Улар иситиш печлари ва авария-қутқарув ускуналари билан жиҳозланган.






Президент ўз сўзида шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг қулайлиги, хавфсизлиги ва озодалигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом этишига ишонч билдирди.

«Қозоғистонда 2 миллиард кўчат экишни таклиф қилганман. Чунки боғдорчиликка жуда муҳтожмиз. Алмати авваллари яшил шаҳар эди. Афсуски, у ҳозир ўз мақомини йўқотди. Биз шаҳарнинг йўқотилган мақомини қайтаришимиз керак. Кўчат экиш юксак маданият белгисидир», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.










Калит сўзлар: Ташриф, Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига