Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Алматидаги тартибсизликлар пайтида марказий шифохонада кунига 145 одам операция қилинган

17 Январь 2022 18:41

ALMATY. Kazinform - Шаҳар марказий клиник шифохонаси қабул бўлими мудири Даулет Чукманов шаҳардаги тартибсизликлар пайтида қандай ишлаганликлари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«5 январ куни беморлар кўп эди. Шу куни шифохонага 191 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан мурожаат қилган. Уларнинг аксарияти бошидан ва кўкрак қафасидан оғир жароҳат олган. Биз барча беморларга максимал даражада ёрдам бердик. Касалхона ходимлари иш кўплигини тушунишиб, ўзлари ишга чиқишди», - деди у.

Шифокорнинг сўзларига кўра, беморларнинг ярмига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилгач, амбулатор даволанишга юборилган. Оғир жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган.

«Шу кунларда 9 навбатчи бригада ишлади. Ходимлар кечаю кундуз касалхонада бўлишди. Кунига 145 та операция амалга оширилди. Бир томондан қўрқардик, ўқ овози тўхтамасди, тажовузкор беморлар келарди. Улар ёлғиз келишмасди. Уларга ҳамроҳлик қилиб яна бирнеча одам келарди», - деди шифокор.

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига