Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Алматидаги бокс кечасида қандай унвонлар учун жанг  бўлади

9 Декабрь 2021 16:55

ALMATY. Kazinform - Қозоғистонлик боксчилар 11 декабр куни Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс кечасида олтита чемпионлик учун кураш олиб боради, деб хабар беради Kazinform.

Оқшомнинг асосий жангида Қамшибек Қонкабаев (3-0, 3КО) британиялик Стивен Уорд (13-1, 4КО) билан биринчи вакант бўлган WBA Gold унвони учун курашади. Оқшомнинг яна бир муҳим жангида Султан Заурбек (11-0, 7КО) WBО Еuropean чемпионлик камари учун жанг қилади. У британиялик Раян Уилер (16-1-1, 0КО) билан жанг қилади. Талғат Шайкен (6-0, 4КО) украиналик Владимир Гордиенко (9-3, 4КО) билан учрашади - улар ярим ўрта вазн тоифасида WBC камари учун курашади.

Aсосий кард олдидан Едил Қожамбердиев (10-2, 10КО) крузервейтда UBО Inter-Cоntinental камари учун туркиялик Ҳамза Гунеш (6-0, 4КО) билан жанг қилади. Шунингдек, Қозоғистон Профессионал бокс комиссияси чемпиони камари учун қозоғистонликлар ўртасида иккита чемпионлик жанги бўлиб ўтади: Aлдияр Aманжолов (2-1, 1КО) -Бектас Касенай (7-1, 2КО), Дилшат Нурим (2-0, 1КО) -Науризғали Нурмухаметов (1-0, 1КО).

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига