Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Алматида янги Медиа ва кино мактаби очилди

19 Май 2022 10:12

ALMATY. Kazinform – Медиа ва кино мактаби 2021 йилда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириқлари ижросини ташкил этиш мақсадида ташкил этилди. Янги киномактаб фаолияти сифатли таълим ва кинематография соҳасида талаб катта бўлган янги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашга қаратилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Биринчи талабаларни тайёрлаш 2021-2022 ўқув йилидан бошланди. Ўқув режасига киритилган фанлар жаҳоннинг етакчи мактаблари ўқув дастурлари асосида тузилган бўлиб, ўқитувчилар касбий малакаси илмий ёки амалий ишлар билан тасдиқланган мутахассислардир.

Кино мактабида ёш мутахассислар учта асосий таълим дастури – «Рақамли кино ижодкорлиги» (Digital Filmmaking), «Янги медиа» (New Media) ва «Жамоат билан алоқа» (Public Relations) бўйича таълим олади. Талабалар кинорежиссёр, режиссёр, анимация режиссёри, мультимедиа дастурлари режиссёри, телережиссёр, сценарист, арт-менежер, кинотанқидчи, продюсер, радио ва телевидение бошловчиси каби касбларни эгаллайди.




Шу пайтгача Қозоғистонда оммавий ахборот воситалари ва кино бозорининг замонавий талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлайдиган учта олий ўқув юрти фаолият юритарди. Булар - Т.Жургенев номидаги Қозоғистон миллий санъат академияси, киноижодкорлар тайёрланадиган «Туран» университети ва Нур-Султандаги Қозоғистон миллий санъат университетидир. Энди булар қаторига Алматидаги янги Медиа ва кино мактаби ҳам қўшилди.




















Муаллиф: Гулзат Сахова

Калит сўзлар: Маданият,
Юқорига