Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Алматида яхвонликка қарши 2000 тоннадан ортиқ қум сепилди

20 Январь 2022 10:40

ALMATY. Кazinform - Алмати кўчаларида яхвонликнинг олдини олиш мақсадида коммунал хизматлар 2077 тонна қум ва туз сепди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Алмат шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, кеча 16:15 дан бошла шаҳарда қор ёққан.

Шаҳардаги қор қалинлиги - 8 см. Тоғли ҳудудларда у 20 см га етган.

Яхвонликнинг олдини олиш мақсадида шаҳар коммунал хизматлари томонидан шаҳар кўчаларига 2077 тонна қум ва туз сепилди.

Пиёдалар йўлаклари, пиёдалар ўтиш жойлари, жамоат транспорти бекатлари, жамоат жойларини тозалаш ишлари ташкил этилди.

Қор тозалаш ишларига 562 техника, жумладан, 160 қум сочиш машинаси ва 1493 нафар йўл ишчиси жалб қилинган.

Туманлар ва шаҳар ҳокимликлари қор тозалаш ишларини назорат қилиш мақсадида кечаю кундуз навбатчилик ташкил этди.

«Қазгидромет»нинг маълум қилишича, қор аралаш ёмғир тушга яқин тўхтайди. Бугун ҳаво ҳарорати +1, +3 даража бўлади.

Муаллиф: Алма Муқанова

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига