Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Алматида тартибсизликларга алоқадорликда гумонланиб 2,6 минг киши қўлга олинди

17 Январь 2022 10:45

ALMATY. Кazinform - Алматида аксилтеррор операцияси бошлангандан бери 2601 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Алмати комендатурасининг ахборот маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Комендатура маълумотларига кўра, махсус операция давомида Алматида террорчилик, талончилик ва бошқа жиноятларнинг 2601 нафар иштирокчиси қўлга олинган. 127 дона ўқотар қурол ва 4077 дона ўқ-дорилар мусодара қилинди.

«Ўтган кун давомида «102» рақамига 329 та хабар келиб тушди. Комендатуранинг call-марказига фуқаролардан тезкорлик билан ҳаракат қилишга чақирувчи 48 та сигнал келиб тушди. Барча билдиришномалар ўз вақтида кўриб чиқилди», — деди Алмати комендантининг расмий вакили Салтанат Азирбек.

Шунингдек, у аҳолини комендантлик соатини бузмасликка чақирди.

Калит сўзлар: ҚР Ички ишлар вазирлиги,
Юқорига