Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Алматида логистика бозорига бағишланган кўргазма ўтказилмоқда

13 Октябрь 2021 12:41

ALMATY. Kazinform - Логистика бозорига бағишланган кўргазмада Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Литва, Россия ва Украинадан 70 дан ортиқ компания иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кўргазмада Латвия ва Эстония миллий стендлари намойиш этилди, унда компания вакиллари Қозоғистоннинг потенциал шериклари учун ўз хизматлари, янги ускуналари ва инновацион технологияларини намойиш этишди.

Кўргазма экспедиторлик компаниялари ва автотранспорт эгалари билан тўғридан -тўғри алоқалар орқали ҳар қандай тижорат юкини етказиб беришни оптималлаштириш, транспорт -логистика занжирларини яратиш учун ишончли шериклар топиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка эришиш имконини беради.

Шунингдек, «Транспорт ва логистика бозори» халқаро конференцияси ҳам ўтказилмоқда.

Тадбирнинг стратегик сессиясида «Транспорт сектори. Пандемия ҳолатида қайта юклаш» мавзуси кўтарилади.

Кўргазма 13-15 октябр оралиғида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Aлма Муқанова


Калит сўзлар: Транспорт,
Юқорига