Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Алматида 88 мингдан ортиқ одам ревакцинациядан ўтди

18 Январь 2022 15:52

ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3871 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«17 январ куни 3871 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 17 январига қадар шаҳарда 1 088 минг 922 нафар киши биринчи компоненти, 1 037 минг 087 киши иккинчи компоненти билан эмланди. Улардан 123 573 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинаси билан 34 015 киши эмланди. Уларнинг 1 865 нафарини ҳомиладор аёл, 7 064 нафарини эмизикли оналар, 25 086 нафарини ўсмирлар ташкил этади.

Ревакцинациядан 88 319 киши ўтказилди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 522 нафар тиббиёт ходими жалб этилди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова


Юқорига