Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Алматида 32 мингдан ортиқ одам Pfizer вакцинасини олди

14 Январь 2022 17:36

ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3430 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«13 январ куни 3430 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан 2022 йил 12 январига қадар шаҳар аҳолисининг 1 054 327 нафари вакцинанинг биринчи компонентини, 1 019 181 нафари иккинчи компонентини олди. Улардан 123 502 нафари 60 ёшдан ошганлар», - дейилади бошқармада. Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасин 32 427 киши олди. Улардан 1810 нафар ҳомиладор аёл, 6605 нафар эмизикли оналар, 24012 нафар ўсмирлар.

Ревакцинациядан 76 314 киши ўказилди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаб ва бозорларда 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 552 нафар тиббиёт ходими жалб этилди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова


Юқорига