Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Алмати марказида қуролланган икки шахс қўлга олинди

17 Январь 2022 20:05

ALMATY. Kazinform – Алмати марказида қуролланган икки шахс қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати шаҳар полиция департаменти маълумотларига кўра, полиция 38 ва 35 ёшли қуролланган шахсларни қўлга олган.

Улар қурол дўконларини ўмаришда иштирок этгани маълум бўлди.

«Гумонланувчилар криминал полиция бўлими ходимлари томонидан Раимбек шоҳ кўчаси ва Байзақов кўчаси кесишмасида қўлга олинди. Улардан тартибсизликлар пайтида қурол-яроғ дўконидан ўғирлаб кетилган иккита «SM12 steyr mannlicher austria» ов милтиқлари олиб қўйилди», — дейилади полиция хабарида.






Мазкур ҳолат юзасидан қурол ва ўқ-дориларни ўғирлаш моддаси бўйича ҚР ЖК 291-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қуроллар мусодара қилинди. Гумонланувчилар қўлга олинди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Калит сўзлар: ҚР Ички ишлар вазирлиги,
Юқорига