Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Алмати Хитой билан «ақлли» шаҳарлар» тажрибаси бўйича ҳамкорлик қилмоқчи

30 Декабрь 2021 08:59

ALMATY. Кazinform – Алмат шаҳри ҳокими Бақитжан Сағинтаев Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри мэри Вэйчжун Цин билан ҳамкорлик ва видеоконференсалоқа орқали тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Онлайн учрашув чоғида Алмати ҳокими Бақитжан Сағинтаев ва Шэнчжэнь мери Вэйчжун Цин икки шаҳар ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Умумий манфаатлар соҳасида – «ақлли» шаҳарлар, IТ-технологиялар, энергетика, инфратузилма, маданият ва санъат, иқтисодиёт ва савдо, таълим, туризм мавжуд. Томонлар ўзаро тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Замонавий Шэньчжэнь - Хитойнинг инновацион пойтахти бўлиб, у ерда Нобель мукофоти лауреатлари, Тюринг мукофоти ва Филдс медали совриндорлари бошчилигидаги кўплаб лабораториялар ташкил этилган.

Huwei, Теncent, ZTE ва бошқа кўплаб таниқли компаниялар жойлашган фундаментал тадқиқот институтлари ва инновация марказлари мавжуд.

Шэньчжэнь илмий ва технологик инновациялар марказига, минтақавий молиявий ва савдо-логистика марказига айланди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Калит сўзлар: Технологиялар, Жамият,
Юқорига