Об-ҳаво
Астана 5 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Актёр Том Хэнкс ва унинг рафиқаси коронавирус юқтиришди

12 Март 2020 11:04

NUR-SULTAN. Kazinform – Актёр Том Хэнкс рафиқаси Рита Уилсон билан Австралияда топширган коронавирус тести ижобий натижа кўрсатди, деб хабар беради Kazinform ВВСга ҳавола қилиб.

63 ёшли Хэнкс ва унинг рафиқаси Квинслендда шамоллаш белгилари туфайли тиббий ёрдам сўрашди. Бу ҳақда актёр Instagram саҳифасида ёзди.

Энди улар уй карантинига олинади.

Актёр ва унинг рафиқаси Квинсленддаги Олтин соҳилда вақт ўтказишган. У эрда Хэнкс Элвис Пресли ҳақидаги филмни суратга олишда иштирок этди.

Хэнкс Instagram саҳифасида: «Биз ўзимизни озгина чарчагандек ҳис қилдик. Совуқ аломатлари бор эди ва танамиз оғрирди. Ритани бироз титроқ босди. Бизда иситма ҳам бор эди. Коронавирус бўйича тест топширдик, у ижобий натижа кўрсатди», - деб ёзди.

Хэнкснинг таъкидлашича, рафиқаси иккаласи аҳволи тўғрисида мунтазам хабар бериб боришади ва улар керакли вақтгача уй карантинида ўтиришади.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига