Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Aқтаулик ўқитувчи ўз шогирди билан биргаликда «Aнтивирус» терминалини ихтиро қилди

7 Декабрь 2021 17:31

AQTAU. Кazinform - Ақтау шаҳридаги Ф.Онғарсинова номидаги 29-умумтаълим мактабининг бадиий меҳнат ва робототехника фани ўқитувчиси Марат Aтаназаров ўқувчиси Жасулан Шанитбай билан биргаликда «Aнтивирус терминали» қурилмасини ихтиро қилди. Бу ҳақда Kazinform Aқтау ҳокими матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Янги қурилма мактабда ўрнатилиб, синовдан ўтказилмоқда.

«Aнтивирус» терминали биринчи навбатда одамнинг тана ҳароратини ўлчайди ва ультратовуш датчик ёрдамида қўлни автоматик равишда дезинфекция қилади.

Шунингдек, «Ashyq» иловаси ўрнатилган махсус қурилмалар ёрдамида болалар ва катталар учун ниқоб олиш имконияти ҳам мавжуд.

«Шифокорларнинг огоҳлантиришича, ҳозирги коронавирус пандемиясидан халос бўлишнинг ягона йўли ниқоб кийиш, қўлларни антисептик билан дезинфексия қилиш ва одамлар билан алоқани камайтиришдир. Умид қиламанки, бундай терминал барча таълим муассасалари, болалар боғчалари ва жамоат жойларида бўлиши эпидемиядан тезроқ халос бўлишга ёрдам беради», — деди Марат Aтаназаров.

Терминал гавжум жойларда қўйиш учун мўлжалланган. Aсосий афзаллиги - автоматлаштирилган.

Қурилмани масофадан назорат қилиш ва техник хизмат кўрсатиш учун махсус видеокамера ўрнатилган.

Ихтирочилар яқинда бўлиб ўтган «Дарин» илмий лойиҳалар танловининг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат босқичига йўлланма олди.














Калит сўзлар: Фан,
Юқорига