Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ақтау ва Истанбул ўртасида янги  авиарейс очилди

23 Июль 2021 12:57

AQTAU. Kazinform – 23 июл куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Истанбул-Ақтау-Истанбул янги рейси очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирда Манғистау вилояти ҳокими С.Трумов, Туркиянинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Уфук Экиджи, Туркиянинг Ақтаудаги бош консули Музаффар Акйилдирим ва Türkısh Airlines авиакомпаниясининг директори Ҳасан Саваш Ерден иштирок этди.

Ақтау шаҳри Каспий қирғоғи ва унинг атрофидаги гўзалликни кўришни истаган сайёҳларни жалб қилади, шунингдек, жаҳон ишбилармон доираларини инфратузилма сармояларига жалб этади.

«Сўнгги 10-15 йил ичида Манғистау вилояти хорижий инвесторлар учун энг жозибали ҳудудлардан бирига айланди. Бундан ташқари, Манғистау вилояти мамлакатнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналиши ҳисобланади. Белгиланган мақсадларга эришиш ва иқтисодиёт даражасини кўтариш учун ҳудуднинг транспорт салоҳиятини ривожлантириш зарур. Узоқ масофалар, тезлик, қулайлик ва бошқа омиллар, авваламбор, ҳаво транспортининг ривожланишига ёрдам беради. Манғистау вилоятининг географик жойлашуви интермодал транспорт тизимини ривожлантиришга (барча транспорт турлари: авиация, денгиз, темир йўл, автомобил йўллари) ўз ҳиссасини қўшади, - деди вилоят ҳокими С. Трумов.

Ақтау аэропортидан (Атирау, Чимкент, Кокшетау, Орал, Ақтўбе) маҳаллий рейсларнинг транзит йўловчилари Москва, Истанбул, Боку орқали исталган жойга етиб боришлари мумкин. Бундан ташқари, Актау аэропорти Каспий денгизи бўйидаги шаҳарлар, Кавказ, Грузия ва Арманистон билан яқин алоқада. Манғистауликлар янги рейс билан қадимий Истанбул шаҳрига саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар.

Янги «Истанбул-Ақтау-Истанбул» рейси Türkısh Airlines А320 Nео томонидан ҳафтасига икки марта, 2021 йил 23 июлдан сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Муаллиф: Қоракўз Марат

Калит сўзлар: Транспорт,
Юқорига