Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Ақтау портида контейнер хаби ташкил этилади

16 Май 2022 20:37

AQTAU. Kazinform – «Ақтау денгиз порти» махсус иқтисодий зонасида контейнер хаби ташкил этилади, дея хабар бермоқда Kazinform.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, бундан Транскаспий халқаро транспорт йўналишида юк ташишни ривожлантириш мақсади кўзланган. PSA Group, Maersk, MSC каби глобал контейнер операторларини инвестор сифатида жалб этиш режалаштирилмоқда.

«Махсус иқтисодий зонада бугунги кунга қадар 18 та лойиҳа амалга оширилди. Яна 25 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Умуман олганда, иқтисодий зонада нефт қазиб олиш ва нефт-кимё саноати, қурилиш, порт ва туризмни ривожлантириш устувор йўналишлар ҳисобланади. Махсус иқтисодий зона ташкил этилганидан буён 1720 та доимий иш ўрни яратилди», — дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, 19 йил давомида МИЗда амалга оширилган лойиҳаларга инвесторлар томонидан 260,7 миллиард тенге сармоя киритилган. Хорижий сармоя ҳажми - 168 млрд тенге.

Таъкидлаш жоизки, «Ақтау денгиз порти» МИЗда лойиҳаларни амалга ошириш учун тўлиқ шароитлар мавжуд. Вилоятда зарур инфратузилма барпо этилди, солиқ ва божхона имтиёзлари берилди. Лойиҳалар ҳам қўллаб-қувватланади ва мониторинг қилинади.

Юқорига