Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ақтўбега ташриф буюрган Ўзбекистон элчиси полиция ходимларига  миннатдорчилик билдирди

25 Май 2021 12:00

AQTOBE. Kazinform – Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Ақтўбе вилояти полиция департаменти бошлиғи Атиғай Аристанов билан учрашди, - деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят ПД матбуот хизматига таяниб.

Учрашув давомида жорий йилнинг октябр ойида ўтказиладиган Ўзбекистондаги сайлов ва миграция жараёни муҳокама қилинди.

Атиғай Аристанов полициянинг сайлов пайтида тартибни таъминлаб, ҳар томонлама ёрдам кўрсатишига элчини ишонтирди.

Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев ўз навбатида ПД раҳбариятига 2020 йили пандемия вақтида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясидан олиб чиқишни ташкил қилишда ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Халқаро алоқалар, Дипломатия, Чегара,
Юқорига