Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

AҚШнинг Жоржия штатида турар -жой биносида содир бўлган портлаш оқибатида 4 киши тан жароҳати олди

13 Сентябрь 2021 14:43

DUNWOODY. Kazinform - Якшанба куни Жоржия штатининг ДеЛалб округидаги турар -жой биносида портлаш содир бўлди, натижада уч қаватли бино қисман қулаб тушди ва тўрт киши енгил тан жароҳати олди, дея хабар беради Kazinform APга таяниб.

Портлаш сабаби номаълум, бироқ ДеКалб округи ёнғин ва қутқарув хизмати бошлиғининг ўринбосари Мелвин Картернинг айтишича, маҳаллий жамоат хизматига портлашдан сал олдин газнинг кучли ҳиди ҳақида қўнғироқ келган.

Қайд этилишича, бинонинг 90 фоизи текширилган. Қутқарувчилар қурбонларни қидиришни давом эттириши учун бинони мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.





Маълум қилинишича, портлаш оқибатида тўрт киши тан жароҳати олган, бири куйган, иккинчиси оёғи синган.

Ўт ўчириш хизмати капитани Жейсон Дэниелснинг айтишича, икки киши бедарак йўқолган ва улар вайрон бўлган учта квартиранинг бирида бўлиши мумкин. Қутқарувчилар бутун квартиранинг беқарорлиги туфайли бу квартираларга кира олишмади.





Бироқ, WSB-ТV телеканали ДеКалба ўт ўчирувчилар бўлимига таяниб хабар беришича, бу одамлар кейинчалик тирик ҳолда топилган.





Қисман қулаб тушган бино аҳолиси ва яқин атрофдаги бир неча киши эвакуация қилинди. Aҳолига уйга энг эрта душанба куни қайтишлари мумкинлиги айтилган.






Калит сўзлар: Шимолий Америка,
Юқорига