Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауэлл коронавирусдан вафот этди

18 Октябрь 2021 19:12

VASHINGTON. Kazinform – АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауэлл COVID-19 дан вафот этди. Бу ҳақда сиёсатчининг оиласи хабар берди. У 84 ёшда эди, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Колин Пауэлл – АҚШнинг энг машҳур давлат арбобларидан бири.

У президент Рональд Рейганнинг ёрдамчиси бўлган ва кейинчалик 90-йилларнинг бошларида АҚШ ҚК Бош штаблари қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

2001 йилдан 2005 йилгача Пауэлл АҚШ президенти Жорж Буш бошчилигидаги Давлат департаментини бошқарган.

У 2003 йил феврал ойида БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида «кимёвий ва бактериологик қурол ишлатганини» айтган ва Ироққа қўшин юборишни таклиф қилган.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига