Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

АҚШнинг Муваққат ишончли вакили: Қозоғистон интернетга уланиш бўйича минтақавий етакчи ҳисобланади

5 Ноябрь 2021 14:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон интернетга уланиш бўйича минтақавий етакчи ҳисобланади. Бу ҳақда AҚШнинг Қозоғистондаги Муваққат ишончи вакили Жуди Куо Нур-Султанда бўлиб ўтаётган қозоқ тилида контент яратувчиларнинг анъанавий форумида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил QazForum ўзининг биринчи муҳим босқичи – беш йиллигини нишонламоқда ва бу Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига тўғри келганидан хурсандмиз.

Хавфсизлик, тараққиёт, фаровонлик ва асосий эркинликларга садоқат асосидаги AҚШ-Қозоғистон дипломатик муносабатларига бу йил 30 йил тўлди. Биз келгуси йилларда иқтисодий, хавфсизлик ва халқлар ўртасидаги алоқаларимизни мустаҳкамлашга эътибор қаратамиз», — деди у ва бу нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун иқтисодий ўсиш учун муҳим бойлик бўлиши мумкинлигига ишонч билдирди.

«Қозоғистон интернетга уланиш бўйича минтақавий етакчи ҳисобланади. Бу жамиятга ижобий таъсир кўрсатадиган катта ютуқ. Ишончим комилки, STEM ва IТ-таълимга ахборот ва сармоя эркинлиги тўлиқ ҳурмат қилинган ҳолда рақамли бозор, жумладан, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган медиа-маҳсулотлар нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун иқтисодий ўсиш йўлида муҳим актив бўлиши мумкин. «, деди Жуди Куо.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Калит сўзлар: ОАВ,
Юқорига