Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

АҚШда нефт нархи 3 фоизга ошди

5 Май 2022 09:12

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШда нефт етказиб беришдаги қийинчиликлар ва ЕИнинг Россияга қарши янги санкциялари ҳақида маълумот туфайли нефт нархи 3 фоизга ошди, дея хабар беради Kazinform Fox Businessга таяниб.

West Texas Intermediate нефт фьючерслари 3,82 доллар ёки 3,7 фоизга ошиб, бир баррели учун 106,25 долларни ташкил қилди.

Brent русумли нефти фьючерс нархи 3,74 доллар ёки 3,5 фоизга ошиб, бир баррели учун 108,71 долларни ташкил қилди. Европа Иттифоқи Москвадаги нефт саноатига қаратилган Россияга қарши янги санкциялар устида ишлаётгани ҳақидаги хабардан сўнг нефт нархи дарҳол кўтарилди.

Яқин келажакда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россияга қарши янги санкциялар режасини эълон қилади.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига