Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

АҚШда коронавирус юқтириш ҳолатлари ҳар куни кўпаймоқда

18 Август 2021 18:24

NUR-SULTAN. Kazinform- АҚШда коронавирус юқтириш ҳолатлари ошиб бормоқда. Расмийлар COVID-19 янги тўлқинини эълон қилишди ва уни «дельта» штаммининг тарқалиши билан боғлашди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram- каналига таяниб.

Аниқланган ҳолатларнинг бир сутка ичидаги сони 130 мингдан ошди. Ўтган ҳафтада юқтирганлар сони 900 мингдан ошди. Бундан ташқари, касалхонага ётқизилган болалар сони ортиб бормоқда. Шу муносабат билан, Оқ уй қайта эмлаш муддатини белгилаб қўйди.

Болқон Косово Республикаси барларнинг иш вақтини чеклаб қўйди ва тунги клублар фаолиятини тақиқлади. 20 августдан 1 сентябргача ресторан ва кафелар 22:30 да ёпилади, ташриф буюрувчиларни фақат эмлаш гувоҳномаси тақдим этилгандан кейин қабул қилиш мумкин. Тўй меҳмонларининг максимал сони 300 дан 150 кишига қадар чекланган. Илгари бундай чоралар Шимолий Македонияда жорий қилинган эди.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Дунё,
Юқорига