Об-ҳаво
Астана -3 °С
Алматы -5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

АҚШда коронавирус қурбонлари 100 мингдан ошиб кетиши мумкин

30 Март 2020 13:29

VASHINGTON. Kazinform - Якшанба куни АҚШ Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти директори Энтони Фаучи янги коронавирус 100 мингдан 200 минггача одамнинг ёстиғини қуритиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳозирнинг ўзида ушбу вирус 2 мингдан зиёд америкалик ҳаётига зомин бўлган. Айниқса, сўнги икки кун ичида қурбонлар сони икки баравар ошган.

Шанба кунги ҳолатга кўра, мамлакатда касаллик юқтирганлар сони 121 минг кишига етган.

Касалликка чалинганлар сони кўпайиб бораётганлиги сабабли касалхоналарда тўшакларнинг етишмовчилиги мавжуд, айниқса касаллик ўчоғига айланган Нью-Йорк штатида бу қаттиқ сезилмоқда.

Johns Hopkins University маълумотларига кўра, якшанба куни АҚШда юқтирганлар сони 142 минг кишига этган. Дунё бўйича эса COVID-19 билан касалланганлар сони 722 минг кишини ташкил этади, шундан 34 минг киши вафот этган.


Калит сўзлар: Хориж, Шимолий Америка,
Юқорига