Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

AҚШда илк марта аёл самолёт ташувчи атом кемасини  бошқарди

24 Август 2021 10:58

NUR-SULTAN. Kazinform - AҚШ Ҳарбий -денгиз кучлари тарихида илк марта самолёт ташувччи атом кемасини бошқариш аёл кишига топширилди, деб хабар беради Kazinform dw.cоmга таяниб.

Капитан Эми Бауэрншмидт биринчи марта Abraham Lincoln самолёт ташувчиси командири этиб 2020 йил декабр ойида тайинланган. 23 август куни немис матбуоти 19 август куни Сан -Диегода бўлиб ўтган маросим чоғида расман бу лавозимни эгаллаганини хабар қилди.

Эми Бауэрншмидт 49 ёшда. У Висконсин штатининг Милуоки шаҳрида туғилган. Таsk & Purpose онлайн нашрига кўра, Бауэрншмидт 1994 йилда аёлларга ҳарбий кема бортида хизмат қилишга рухсат берилган пайтда, Ҳарбий -денгиз академиясининг биринчи битирувчиларидан бири бўлди. Кейин у ҳарбий-денгиз авиацияси учувчиси бўлиб хизмат қилди, ҳавода 3000 соатдан кўпроқ вақт ўтказди.

2016 йилда Бауэрншмидт Abpaham Lincoln самолёт ташувчиси қомандирининг катта ёрдамчиси етиб тайинланди ва ушбу лавозимни эгаллаган тарихдаги илк аёл бўлди. 2019 йил ноябрдан 2020 йил октябргача у San Diego кемасини бошқарган .

Узунлиги 300 метрдан ошадиган Abraham Lincoln самолёт ташувчи атом кемаси 1989 йилда AҚШ ҳарбий -ҳаво кучларига топширилди. Бу кема бир вақтнинг ўзида 85 та самолётни таший олади.

Калит сўзлар: Транспорт, Шимолий Америка,
Юқорига