Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

AҚШда бўйи энг узун йигит вафот этди

25 Август 2021 09:45

NUR-SULTAN. Kazinform - Aмерикалик актёр Игорь Вовковинскийнинг бўйи 235 см эди, у 38 ёшида Aмериканинг Рочестер шаҳрида юрак хасталигидан вафот этди, деб хабар беради Kazinform dw.cоm сайтига таяниб.

Игор Вовковинский 2010 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига AҚШнинг энг баланд бўйли резиденти сифатида киритилган, у 38 ёшида юрак хасталигидан вафот этган. Бу ҳақда Aмерика ва жаҳон оммавий ахборот воситалари 23 август, душанба куни ёзишди. Бундан икки кун олдин актёрнинг онаси Fasebookда унинг вафот этгани ҳақида хабар берган эди.

Вовковинскийнинг бўйи 235 см эди, 1989 йилда унинг оиласи болани ўсимтадан даволаш учун Украинанинг Винница вилоятидан AҚШга кўчиб келган, у Барак Обаманинг нутқларидан бирида пайдо бўлганидан кейин алоҳида шуҳрат қозонди. «Обаманинг дунёдаги энг катта қўллаб-қувватловчиси» деган футболка кийган. Шу билан бирга, «Евровидение» танловининг кўплаб мухлислари 2013 йилда Вовковинский қўшиқчи Злата Огневични қўлларида қандай саҳнага олиб чиққанини эслашади.

Сайёрадаги енг баланд одам унвонини бугун туркиялик фермер Султан Косен эгаллаган, унинг бўйи - 251 см.


Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига