Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 18 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқишини расман эълон қилди

8 Июль 2020 11:53

NEW YORK. Kazinform – Америка Қўшма Штатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқади. Бу ҳақда Kazinform БМТ янгиликларига асосланиб хабар беради.

АҚШ бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Низомининг депозитарийси бўлган БМТнинг Бош котиби Антониу Гутерришни хабардор қилди. Қарор 2021 йил 6 июлда кучга кириши керак.

Маълумотни БМТ Бош котибининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик тасдиқлади. Америка Қўшма Штатлари 1948 йил 21 июндан бери Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг аъзоси.

Дунё мамлакатлари белгиланган шарт билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қабул қилинади. Ташкилотдан чиқмоқчи бўлган давлат бу қадам тўғрисида бир йил олдин хабардор қилиши керак. Шунингдек, у Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажариши шарт.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Низомининг депозитарийси сифатида мамлакатнинг Ташкилотдан чиқиши учун барча шартлар бажарилганлигини текширади.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига