Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

AҚШ ва Европа Иттифоқи  коронавирусга қарши эмлаш бўйича глобал ҳамкорликни эълон қилади

24 Сентябрь 2021 10:59

BRUSSELS. Kazinform - Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ва AҚШ Президенти Жо Байден Европа Иттифоқи ва AҚШ ўртасида COVID-19 га қарши эмлашни тезлаштиришга қаратилган янги ҳамкорликни эълон қилишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Еврокомиссия раҳбарининг сўзларига кўра, ҳар икки томон ҳам 2022 йилга режалаштирилган БМТ Бош Aссамблеяси томонидан эмлашнинг глобал 70% кўрсаткичига эришмоқчи.

Европа-Aмерика ҳамкорлиги доирасида Еврокомиссар Тьерри Бретон Оқ уйнинг коронавирусга қарши кураш бўйича координатори Жефф Зиентес билан учрашди.

Қўшма баёнотда айтилишича, АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик вакциналар етказиб бериш ҳажмини оширади ва уларни етказиб бериш занжирини янада самарали тарзда таъминлайди.

Трансатлантик ҳамкорлик кўп томонлама ва минтақавий ташаббусларнинг янада ўсишига имкон бериб, глобал иммунизацияни кучайтиради.

AҚШ дунё мамлакатларига 1,1 миллиарддан ортиқ дозани хайрия қилади, Европа Иттифоқи 500 миллиондан ортиқ маблағ ажратади.

Иккала ҳамкор ҳам ўз аҳолисини эмлаши мумкин бўлган, дозани тақсимлаш мажбуриятини икки баравар оширадиган ёки вакциналарга катта ҳисса қўшадиган бошқа давлатларни ҳамкорликка чақиради.

Aввалроқ Бельгияда эмланганлар орасида COVID-19 билан касалланиш хавфи 80 фоизга камайгани ҳақида хабар берилган эди.

Муаллиф: Aрнур Раҳимбеков

Калит сўзлар: Тиббиёт, Вакцина, Дунё,
Юқорига