Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

АҚШ Россия қарзи бўйича тўловларни блоклаш масаласини кўриб чиқмоқда

18 Май 2022 14:09

NUR-SULTAN. Kazinform – Агар АҚШ Россия қарзи бўйича тўловларни блокласа, Россия ташқи суверен облигациялар бўйича тўловларни амалга оширишга мажбур бўлади, деб хабар беради Kazinform The Economic Times нашрига таяниб.

Россияга босимни кучайтириш доирасида Жо Байден маъмурияти жорий йилнинг 2 мартида АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси томонидан берилган вақтинчалик 9А бош лицензиясини узайтирмаслик масаласини кўриб чиқмоқда. Лицензия муддати 2022 йил 25 майда тугайди.

Ушбу лицензия Москвага америкалик инвесторларга фоизлар ва дивидендлар тўлашни давом эттириш ва дефолтга йўл қўймаслик имконини беради.

Лицензия муддати тугагач, Россия йил охиригача деярли 2 миллиард доллар миқдорида ташқи суверен облигациялар бўйича тўловларни амалга ошириши керак.

Калит сўзлар: Шимолий Америка,
Юқорига