Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

АҚШ Президенти Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўллади

5 Декабрь 2021 09:27

NUR-SULTAN. Кazinform - Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байден Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўллади, деб хабар беради Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати.

«Қозоғистоннинг Марказий Осиё ва дунё тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлигини асраб-авайлаш йўлида етакчилигининг 30 йиллиги арафасида сизнинг қувончингизга шерикман», - деб ёзади Америка раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, келажакдаги ҳамкорлик икки давлат халқларига янги глобал муаммоларни енгиб ўтишга ёрдам беради. Шу муносабат билан у Марказий ва Жанубий минтақаларда ҳамкорлик ва иқтисодий ўсишга кўмаклашиш бўйича «Қозоғистоннинг улкан саъй-ҳаракатларини» юқори баҳолади.

«Америк Қўшма Штатлари Қозоғистон билан кенгайтирилган стратегик шериклик ва минтақавий барқарорликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, демократик институтлар самарадорлигини ошириш ва инсон ҳуқуқларига ҳурматни рағбатлантириш мақсадида ҳамкорлик қилиш ниятида», - дея маълум қилди АҚШ Президенти.

Калит сўзлар: Хориж, Табрик,
Юқорига