Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

АҚШ Президенти Афғонистондан келган қочқинларга 500 миллион доллар ажратади

17 Август 2021 11:07

NEW YORK. TASS-Kazinform - АҚШ Президенти Жо Байден Афғонистон қочқинларига ёрдам бериш учун 500 миллион долларгача маблағ ажратишни буюрди. Бу ҳақда душанба куни Америка етакчиси АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга юборган хабарномада айтилган, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Матни Оқ уй матбуот хизмати томонидан эълон қилинган ҳужжатда таъкидланганидек, давлат жамғармасининг қочқинлар ва мажбурий кўчиб келганларга шошилинч ёрдам кўрсатишга сарфлайдиган харажатлари ҳақида гап кетмоқда.

Меморандумда айтилишича, бу маблағ «Афғонистондаги вазият» билан боғлиқ ҳолда, шу жумладан АҚШнинг махсус иммиграцион визаларини олиш учун мурожаат қилган мамлакат фуқаролари эҳтиёжларини қондириш мақсадида берилади.

Июл ойи бошида Байден Америка қўшинларига ҳар хил ёрдам кўрсатган бу мамлакат фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилиш учун 100 миллион долларгача маблағ ажратишга рухсат берган эди.


Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига