Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

АҚШ хорижий давлатларни Шимолий Корея IT ходимларини ишга ёлламасликка чақирмоқда

17 Май 2022 16:25

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ хорижий давлатларни Шимолий Корея IT ходимларини ишга ёлламасликка чақирмоқда, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

АҚШ Молия вазирлигининг Давлат департаменти ва Федерал қидирув бюроси билан ҳамкорликда чоп этилган маслаҳатномасида айтилишича, Шимолий Корея минглаб малакали IT мутахассисларини хорижга иш қидириш учун юбораётгани, уларнинг даромадлари КХДРнинг оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқариш ва баллистик ракета дастурларига йўналтирилиши мумкин.

Ҳужжатда, шунингдек, Шимолий Корея ўзининг қурол-яроғ дастурларини молиялаштириш учун виртуал валютани ўғирлашда тобора кўпроқ ўз хакерларига таянаётгани қайд этилган.

Ҳужжатда айтилишича, «Шимолий кореялик IT ходимларини ёллаш АҚШ ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларини бузганлик учун «обрў-эътибор хавфлари», шунингдек «потенциал ҳуқуқий оқибатлар»га олиб келиши мумкин.

Муаллиф: Қожибаев Рустем

Калит сўзлар: Узоқ Шарқ, Шимолий Америка, Дунё,
Юқорига