Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ақмола вилоятида олтин ишлаб чиқариш кўпаяди

27 Ноябрь 2020 14:09

NUR-SULTAN. Kazinform – Ақмола вилояти ҳокими Ермек Маржиқпаев ҳудудда олтин ишлаб чиқариш кўпайишини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Саноатлаштириш минтақа иқтисодиётини диверсификация қилишнинг асоси бўлиб қолмоқда. Вилоятда Саноатлаштириш харитаси бўйича 276 миллиард тенге қиймати бўлган 38 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан 14 таси жорий йилда якунланади. Бу вилоят иқтисодиётига 3,7 мингга яқин янги иш ўринларини жалб қилиш имконини беради», - деди вилоят ҳокими Марказий алоқа хизматида.

Унинг сўзларига кўра, йирик лойиҳалар қаторида олтин ишлаб чиқариш ва унинг умумий миллий ҳажмдаги улушини 35 фоизгача ошириш имконини берадиган иккита олтин қазиб олиш заводининг («RG Gold» МЧЖ ва «Ақсу Technology») қурилиши бор. Лойиҳанинг ишга туширилиши ҳудудга рангли металлургияда етакчи мавқеини мустаҳкамлашга имкон беради. Бугунги кунда вилоят миллий ҳажмнинг учдан бир қисмини ишлаб чиқаради.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига