Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Аида Балаева Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари билан учрашди

7 Декабрь 2021 20:32

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов билан учрашув ўтказди, деб хабар беради Kazinform вазирликнинг матбуот хизматига таяниб.

Вазир телесериаллар, ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқаришни таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Ўз навбатида, Фирдавс Абдухолиқов вазирга Ўзбекистонда кинематография соҳасининг ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот берди.

Томонлар кино маҳсулотларини икки давлат телеканалларида намойиш этиш учун айирбошлаш, қўшма телелойиҳалар яратиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат ўртасида кинематография ва телевизион ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирдилар.








Юқорига