Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Африкада коронавируснинг учинчи тўлқини авжига чиқди

27 Август 2021 08:20

NUR-SULTAN. Kazinform -Буюк Британияда талабаларни ота-онасининг рухсатисиз COVID-19 га қарши эмлашга тайёргарлик кўрилмоқда, дея хабар беради Kazinform Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Telegram-каналига таяниб.

Тhe Telegraph хабарига кўра, ўқув йилининг биринчи ҳафталарида мактаб ўқувчиларини эмлаш режалаштирилган. Pfizer томонидан ишлаб чиқилган вакцина 12 ёшдан ошган болаларда фойдаланиш учун тасдиқланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африкада пандемиянинг учинчи тўлқини ўзининг энг юқори чўққисига чиққанини айтди. Ташкилотнинг Африка миссияси раҳбари Матшидисо Моэтининг айтишича, Африкада коронавирусга қарши эмлаш жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 га қарши вакцинасининг катта қисми хайрия қилинган.

Европа Иттифоқининг катта ёшдаги аҳолисининг учдан икки қисми COVID-19 га қарши тўлиқ эмланган. Мальта, Ирландия ва Дания тўлиқ эмланган мамлакатлар учлигига киради. Бундай маълумотлар пайшанба куни Европанинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази расмий сайтида эълон қилинди.


Калит сўзлар: Дунё, Тиббиёт,
Юқорига