Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Афғонистонни тарк этган  Президент Fasebookда мурожаат қилди

16 Август 2021 08:20

KABUL. Kazinform - Афғонистон Президенти Ашраф Ғани якшанба куни Fasebookдаги саҳифасида қон тўкилишини олдини олиш учун мамлакатни тарк этганини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform BBCга асосланиб хабар бермоқда.

«Бугун мен мураккаб танлов қилдим. «Бу саройга бостириб кирмоқчи бўлган қуролли толиблар билан юзма-юз учрашиш ёки охирги 20 йилимни ҳимоясига бағишланган ажойиб мамлакатимни тарк этиш.«

Ғанининг айтишича, агар Афғонистонни тарк этмаганида, Толибон Кобулга ҳужум қилган бўларди. Бу тинч аҳолининг қон тўкилишига олиб келади.

Президентнинг сўзларига кўра, Толибон қилич ва қурол –яроқ жангида ғалаба қозонган ва энди ўз ватандошларининг шаъни ва бойлиги ҳимояси учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

»Аммо улар қалбларни забт эта олмадилар ва қонуний бўла олмадилар. Тарихда ҳеч кимга қонунийлик берган ҳукумат бўлмаган. Уларга ҳам берилмайди «,- деб ёзади Ғани.

Аввалроқ Толибон жангарилари Афғонистон пойтахти Кобулга ҳужум уюштирган эди.

Аввалроқ, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Афғонистондаги вазият бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказгани хабар қилинган эди.

Толибон жангарилари Афғонистоннинг муҳим ва йирик шаҳарларини босиб олишди. Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, сўнгги 72 соат ичида Афғонистонда ўнлаб болалар ўлдирилган.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасининг дипломатик миссияси Кобулда чекланган таркибда ишлашни давом эттирмоқда.


Калит сўзлар: Жанубий Осиё,
Юқорига