Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Aфғонистондан Алматига келганлар орасида COVID-19 аниқланмади

24 Август 2021 16:35

ALMATY. Kazinform - Aфғонистондан Алматига келган БМТ миссиясининг барча ходимларида ПЗР-тестининг мусбат натижаси бўлмаган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати санитария-эпидемиология назорати бошқармаси маълумотларига кўра, 19 август куни Кобулдан Алматига 2 та рейс келди. Биринчи рейс билан Қозоғистоннинг 27 фуқароси (шу жумладан 6 бола) ва Қирғизистоннинг 15 фуқароси етиб келишди, улар аэропортдан дарҳол ўз ватанларига жўнаб кетишди. 27 нафар Қозоғистон фуқароси «Shera Inn» меҳмонхонасига жойлашди.

Иккинчи рейс билан БМТ дипломатик миссиясининг 135 аъзоси келди, улар орасида Aфғонистон фуқаролари йўқ эди. Улар «Rixos» меҳмонхонасига жойлашдилар.

22 августда Кобулдан Алматига 108 киши келди, уларнинг ҳаммаси БМТ дипломатик миссияси аъзолари. Улар «Интерконтиненталь» меҳмонхонасига жойлашдилар.

«Келганларнинг ҳаммаси «Миллий экспертиза маркази« томонидан COVID-19 учун текширилди, ПЗР - тестидан ўтди, ҳеч қандай мусбат натижа аниқланмади»,-дейилади Алмати санитария-эпидемиология назорати бошқармаси ахборотида.

Муаллиф: Данияр Дауталиев


Калит сўзлар: БМТ,
Юқорига