Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Aфғонистондаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди

20 Сентябрь 2021 08:20

KABUL. Kazinform - Aфғонистоннинг «Толибон» назорати остидаги Жалолобод шаҳрининг шарқий қисмида содир бўлган портлашда икки тинч фуқаро ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.

Жалолободдаги давлат шифохонаси шаҳарнинг бешинчи туманида толиблар машинаси портлаганини маълум қилди. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш оқибатида беш ёки олти киши жароҳатланган. Улар орасида толиблар ҳам бор.

Қуролли гуруҳлардан ҳеч бири ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Aввалроқ Жалолободдаги портлашда икки киши ҳалок бўлган эди. Шундай қилиб, охирги икки кун ичида Aфғонистондаги Даиш (Қозоғистонда тақиқланган) жангариларининг маркази Жалолободда иккита теракт содир этилди.

Калит сўзлар: Жанубий Осиё,
Юқорига