Об-ҳаво
Астана 2 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Афғонистонда сув тошқин қурбонлари сони 150 кишига етди

28 Август 2020 14:23

KABÝL. Kazinform – Афғонистонда сув тошқин қурбонлари сони пайшанба куни 150 кишига етди.Парвон тоғли вилоятининг маъмурлари сув тошқинларни келтириб чиқарган кучли ёмғирдан кейин 900 дан ортиқ оилани эвакуация қилди. Kazinform Gulf Todayга асосланиб.

Камида 250 киши жароҳат олган.

Омон қолганларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг кўпи болалардир. Табиий офат қурбонлари сони ҳали ҳам ошиши мумкин.

Афғонистон ҳудудлари доимий равишда Жанубий Осиё муссон пайтида қурғоқчилик ва кучли ёмғир таъсирида бўлади.






Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўз баёнотида қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди, Парвон ва бошқа вилоятларга ёрдам беришни буюрди.






Парвонд 2000 дан ортиқ уйлар вайрон бўлган ва 1000 дан ортиқ одамлар эвакуация қилинган.

Нангарҳор, Панджшир, Вардак, Логҳар, Пактика ва Каписа вилоятларида тошқин хавфи катта эканлиги маълум қилинди.






Афғонистонда ҳар йили кучли ёмғир ва сув тошқинлар сабабли ўнлаб одамлар вафот этади.






Шу ой бошида шарқий Нангархар вилоятида сув тошқинлар оқибатида 16 киши, шу жумладан 15 бола ҳалок бўлган. Ўнлаб уйлар вайрон бўлган.










Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига