Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Афғонистонда қамоқхонага ҳужум қилинди: камида 20 кишини ўлган

3 Август 2020 14:44

NUR-SULTAN. Kazinform – Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилоятининг маъмурий пойтахти Жалолобод шаҳридаги қамоқхонага қилинган ҳужумда камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform 1TV телеканалига таяниб хабар беради.

Аввалроқ TOLOnews беш киши ҳалок бўлиб, 42 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берганди.

1TV хабарига кўра, Жалолободдаги қамоқхона яқинида турган машина портлатиб юборилган. Жангарилар портлашдан фойдаланиб бинога киришган.

Тўқнашувлар душанба куни эрталабгача давом этган, ҳужум пайтида беш жангари ўлдирилган. Бошқа номаълум манбага кўра, ҳужум пайтида жазони ижро этиш муассасасидан қочишга уринган 700 маҳкум ушланган.
Калит сўзлар: Жанубий Осиё,
Юқорига