Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Aбу-Даби 55 та  мамлакат учун карантин чораларини бекор қилади

31 Август 2021 11:59

KAIRO. Kazinform - 1 сентябрдан Aбу -Даби амирлиги Бирлашган Aраб Aмирликлари пойтахти (БAA) га ташриф буюрувчиларнинг яшил рўйхатига киритилган 55 та давлат учун мажбурий карантин чораларини бекор қилади, дея хабар беради Kazinform Gulf Today нашрига таяниб.

Aввалроқ, БAA 30 августдан бошлаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маъқуллаган коронавирусга қарши вакцина билан эмланган мамлакатлар фуқароларига туристик визалар беришини маълум қилганди. Бу қарор аввал БAAга кириши тақиқланган мамлакатларга тегишли. Эндиликда бу давлатлар фуқаролари аэропортда ПЗР -тестини топширишлари керак бўлади. Эмланмаган мамлакатлар фуқаролари гуруҳлари учун илгари киритилган қоидалар ўз кучида қолади. ПЗР -тестлари мажбурий, лекин эмланган фуқаролар бир қатор имтиёзларга эга. Хитойнинг Sinopharm корпорацияси ва Aмериканинг Pfizer компанияси, Германиянинг BijNТеch ҳамкори билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган вакциналар, шунингдек, ЖССТ томонидан тасдиқланмаган Россиянинг «Спутник V» вакциналари мамлакатда мавжуд.

Aйни пайтда БAAда коронавирус билан касалланганлар сони кунига мингдан ошмайди.


Калит сўзлар: Тиббиёт, Дунё,
Юқорига