Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

700 ўқувчи Абайнинг қўшиғини хор билан куйлашди

30 Январь 2020 17:00

AQTAÝ. Kazinform - Ақтау шаҳрида кимё-биология йўналишидаги Назарбоев Интеллектуал мактабининг 700 нафар ўқувчиси Абайнинг 175 йиллик юбилейига бағишлаб шоирнинг «Кўзимнинг қораси» қўшиғини куйлашди, деб хабар беради Kazinform.

Таълим муассасаси ўқувчилари #Абай175 эстафетасини ҳудуддаги «Интеллектум» лицейидан қабул қилиб олди.






«Кўзимнинг қораси» йўшиғини билмайдиган қозоғистонлик бўлмаса керак. Эстафета шартларини бажариш учун алоҳида тайёргарлик кўрилгани ҳам йўқ. Бизга Абай қўшиғини жўр бўлиб ижро этишимиз лозимлиги айтилди. Танаффус пайтида ҳаммамиз мактаб олдига чиқиб қўшиқни айтдик», - дейди мактабда ўзини-ўзи бошқариш ташкилоти президенти Рауан Ибрагим.



Ўқувчилар эстафетани Қизилўрда шаҳридаги Назарбаев Интеллектуал мактабига, Қарақия тумани, Жетибай кентидаги №8 умумтахлим мактаби ҳамда Форт-Шевченкодаги М.Горький номидаги мактаб-лицейига йўллади.

Калит сўзлар: Абай,
Юқорига